Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига доир хабарлар юзасидан қонуний чора кўрилди
15:22 / 2022-06-29

Марказий банк томонидан ижтимоий тармоқлардаги банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари бузилишига доир хабарлар юзасидан қонуний чора кўрилди.

Бугунги кунда банк хизматлари истеъмолчилари томонидан ижтимоий тармоқларда банкларда учраётган ҳолатлар юзасидан кўплаб мурожаатлар қилинмоқда.

Марказий банк ушбу кўтарилган айрим масалаларни ўрганиб, ўзларининг расмий коммуникация каналлари орқали муносабат билдириши юзасидан Капиталбанк, Қишлоққурилишбанк, Алоқабанк, Халқ банки, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Анорбанк, Асакабанк ва ТБС банкларга кўрсатма хатлари юборилган.

Мазкур кўрсатмаларга асосан тижорат банклари томонидан хабарлар ўрганиб чиқилди ва аниқланган камчиликлар бартараф этилиб, расмий саҳифалари ва сайтлари орқали истеъмолчиларга тегишли тушунтиришлар берилган.

Кредит ташкилотлари хизматларидан фойдаланаётганда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳуқуқларингиз бузилса, Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 212-60-15, (71) 212-73-80, (71) 212-60-94 телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

ЎзА