Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчиларнинг алоқа хизматлари бўйича мурожаатлари ўз ечимини топмоқда
18:15 / 2024-09-17

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига республика бўйлаб истеъмолчилардан бир қатор алоқа компаниялари хизматлари бўйича тушунмовчиликлар, сифатсиз алоқа ва интернет хизматлари, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ортиқча тўловлар ундирилишига доир кўплаб мурожаатлар келиб тушган.

Қўмита хабарига кўра, асосан истеъмолчилар “O‘ZBEKTELEKOM” АК (UZMOBILE), “COSCOM” МЧЖ (UCELL), “UNIVERSAL MOBILE SYSTEMS” МЧЖ (MOBIUZ), “UNITEL” МЧЖ (BEELINE) ва “HUMANS” МЧЖ алоқа компаниялари хизматлари юзасидан мурожаат қилишган.

"Қўмита бу мурожаатларни мобил алоқа хизматлари шартномалари, тариф режалари ва хизматлар шартларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ўрганмоқда. Қонунбузарлик ҳолатлари ўз вақтида аниқланиб, истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда", — дейилади хабарда.

Масалан, Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасига мурожаат қилган фуқаро мобил алоқа хизматларни кўрсатиш оператори фаолиятидан норозилигини билдирган. Фуқарога кўра, 6 млн 700 минг сўм пул маблағи тегишли ҳисобга ўтмаган, аксига олиб уни қайтариб ҳам ололмаган. Текширувларда маблағ бошқа ҳисобга ўтказилгани аниқланган, ва натижада фуқаронинг ҳуқуқлари тикланиб, “HUMANS” МЧЖ компанияси томонидан 6 млн 700 минг сўм тўлиқ қайтариб берилган.

Бундай ҳолатлар Тошкент вилояти, Наманган, Сурхондарё, Хоразм, Фарғона, Андижон, Бухоро, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ҳам кузатилган. Ҳар бир мурожаат ўрганилиб, ижобий ҳал қилинган.

Жорий йилнинг 8 ойи давомида Рақобат қўмитасига алоқа хизматлари бўйича 1 563 та ариза ва шикоят келиб тушган, натижада 91,5 млн. сўмга яқин маблағ истеъмолчиларга қайтариб берилган.

Н. Раҳмонова, ЎзА