“Ҳудудгаз Тошкент” газ таъминоти филиали томонидан жойлардаги 39 минг 200 нафар истеъмолчига суюлтирилган газ бир маромда етказиб берилмоқда. Айниқса, олис манзилларда яшовчи ва эҳтиёжи юқори бўлган оилаларга бу борада қулайликлар яратиш чоралари кўрилган.
Бугунги кунда аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун 21 та махсус автотранспорт воситаси хизмат кўрсатмоқда.

Хусусан, жорий йил бошидан бугунги кун ҳолатига кўра истеъмолчиларга 1582,260 тонна суюлтирилган газ ҳажмлари етказиб берилди. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан рақамли технологиялар жорий этилгани натижасида истеъмолчиларга етказиб берилган ID карталар орқали тўловлар амалга оширилмоқда.

“Ҳудудгаз Тошкент” тасарруфидаги Бўка ва Қуйи Чирчиқ, Бўстонлиқ газ тўлдириш шохобчалари орқали маиший газ баллонлар истеъмолчиларга 19 та “ISUZU”, 4 та “Газель” 1 та йўл танламас “МАN” русумли автотранспорт ҳайдовчилари алоҳида ёзма йўриқномадан ўтказилган холда хизмат кўрсатади.

Ҳозирги кунда истеъмолчиларнинг суюлтирилган газ таъминотидаги муаммо ва таклифларни ўрганиб, маҳаллалар ҳамда жамоат жойларида ҳал қилиш бўйича чоралар кўрилган. Муҳими, аҳолиларга суюлтирилган газни узлуксиз, ёнғин, техника хавфсизлиги ва хавфсиз таъминлаш мақсадида, барча тайёргарлик ишлари шай ҳолатга келтирилган ҳамда газ таъминоти тизимидаги барча технологик жараён тўлиқ назоратга олинган.
А.Мусаев,ЎзА.