Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчиларга суюлтирилган газ ўз вақтида етказиб берилмоқда
11:55 / 2023-10-04

“Ҳудудгаз Навоий” газ таъминоти филиали ҳамда унинг тумангаз идоралари томонидан аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш ишлари белгиланган режа- жадвал асосида амалга оширилмоқда.

Истеъмолчиларга жорий йилнинг биргина сентярь ойида вилоят бўйича 1090,2 тонна суюлтирилган газ етказилди. Бу кўрсатгич туманлар бўйича таҳлил қилинганда, Хатирчи туманида олиб борилаётган ишлар намунали йўлга қўйилганлигини кўриш мумкин. 
Туманда 29 минг 264 нафар суюлтирилган газ истеъмолчиси бўлиб, жорий йилнинг сентябрь ойида 291,1 тонна суюлтирилган газ аҳоли хонадонларига етказиб берилди. 

– Тумандаги 67 та маҳалла фуқароларига маиший газ баллонлар тарқатилади, – дейди “Хатирчитумангаз” газ таъминоти бўлими суюлтирилган газ хизмати бошлиғи Азим Ҳамдамов. – Бугунги режа -жадвалимизга кўра, “Сангижумон”, “Мирдош”, “Уч қора”, “Оқ олтин”, “Катта сой” МФЙларидаги жами 2 минг 849 та истеъмолчи хонадонига маиший газ баллони етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда. 

“Уч қора” маҳалласи дашт ҳудудида жойлашган бўлиб, туманнинг чекка маҳаллаларидан бири ҳисобланади. Бу ерда суюлтирилган газ истеъмолчилари сони 818 тани ташкил этади. Мазкур маҳаллага ҳам ҳар 35-40 кунда маиший газ баллонлари етказиб берилмоқда. 

– Кечиктирмасдан, ўз вақтида газ баллонларимизни оляпмиз, – дейди истеъмолчилардан бири Отабек Абдуллаев. – Тизим ходимлари томонидан маиший газ баллонларини ўрнатиш тартиби, уни қуёш нури тушадиган жойда сақламаслик ва бошқа хавфсизлик қоидалари юзасидан тушунтиришлар бериляпти, эслатмалар тарқатиляпти. Суюлтирилган газдан тўғри ва хавфсиз фойдаланишга риоя қиляпмиз. 

Туманда жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида 2 минг 974,1 тонна, вилоят бўйича эса қарийб 10 минг 428 тонна суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилди.

 

А.Бўриев, ЎзА мухбири