Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчиларга сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш – муҳим (+видео)
20:45 / 2023-05-05

Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги юзасидан ЎзА мухбири томонидан берилган саволга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Анвар Жуманов жавоб берди.

—Озиқ-овқат хавфсизлиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги тушунчаси мавжуд. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар битта ишлаб чиқариладиган ва қайта ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар аниқ меъёрий ҳужжатлар талабларига жавоб бериши керак. Меъёрий ҳужжатларда аниқ турдаги маҳсулотларга сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари меъёрлари белгилаб берилади. Маҳсулотлар назорат қилувчи ёки сертификат берувчи органлар томонидан  доимий равишда назорат қилиб борилади.    

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/J0iEHq6zJ2s" title="Истеъмолчиларга сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш – муҳим" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Республикамизда маҳсулотларни ишлаб чиқаришга талаб қўювчи халқаро тан олинган стандартларнинг жорий қилиниши бўйича ҳозир кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Ушбу стандартлар маҳсулотни истеъмолчигача етказиб беришгача бўлган жараёнларнинг барчасини қамраб олади ва бунга талаб қўяди.    

Биз бир неча йиллар давомида тайёр маҳсулотни назорат қилиб, унга сертификат бериш амалиёти билан шуғулланиб келдик. Ушбу амалиёт ҳозир долзарблигини йўқотди. Эндиликда тайёр маҳсулотни назорат қилиш эмас, унинг ишлаб чиқарилишидан истеъмолчигача етказиб бериш жараёнигача назорат қилиш тизимларини йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.    

Бу амалиёт истеъмолчиларга сифатли ва хавфсиз маҳсулотларни етказиб бериш бўйича кафолатларни  олдинга қўяди.  Шу боис бугунги кунда “Озиқ-овқат сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар киритилмоқда.    

Н.Раҳмонова, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА