Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчиларга чек берилмагани сабаб бир миллиард сўмдан зиёд жарима ундирилди
12:57 / 2021-07-15

Қарор ва ижро

Жорий йилнинг биринчи ярим йили бўйича Тошкент вилоятида жисмоний шахсларнинг мол-мулк, ер солиғи декларация асосида ундириладиган даромад солиғи, якка тартибдаги тадбиркорлар қатъий солиқ ва ижтимоий солиқ тўловлари бўйича 160,8 миллиард сўм солиқлар ундирилди.

Хусусан, 105,0 миллиард сўм мол-мулк ва ер солиқлари, 14,9 миллиард сўм декларация асосида ҳисобланган даромад солиғи, 14,0 миллиард сўм якка тадбиркорлардан ундириладиган қатъий солиқ ва 26,9 млрд. сўм ижтимоий солиқ суммалари ундирилиб, тушумлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 154,6 фоизга оширилган.

Айни пайтда вилоятда якка тартибдаги тадбиркорлар 35 минг 578 нафарни ташкил этиб, йил бошидан бери амалга оширилган ишлар туфайли 8 минг 705 нафар тадбиркор рўйхатга олинган. Шунингдек, 25 минг 292 нафар жисмоний шахс ўзини ўзи банд қилиш бўйича рўйхатга олиниб бандлиги таъминланди.

Сайёр солиқ текшируви бўлими томонидан ўтган даврда истеъмолчиларга чек бермаслик ҳолатлари юзасидан ўтказилган текширувларда аниқланган ҳолатлар юзасидан 1 миллиард 625 минг сўм миқдорида жарима ундирилди.

Кўпчилик савдо дўконлари ёки деҳқон бозорларидан маҳсулот сотиб олганда харид қилинган маҳсулот учун назорат-касса машинасидан (нкм) чекни олмайди. Баъзан эса харидорлар пулини тўлаганидан сўнг чек олишни эсдан чиқаради ёки умуман эътиборга олинмайди. Бу каби салбий ҳолатларга аксарият ҳолларда истеъмолчиларнинг ўзлари ҳам сабабчи бўлаяпти.  

Аслида харид чекларини талаб қилиб олиш нақд пулларнинг банкдан ташқари ноқонуний айланишининг олдини олиб, давлат бюджетига солиқ тушуми ошишини таъминлайди. Шу сабабли агар сотувчи чек бермаса, албатта, талаб қилиш керак.

Президентимизнинг 2021 йил 28 апрелдаги “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги қарори билан алоҳида давлат дастури тасдиқланди. Унда аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш, ишсизлар, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш учун ҳар томонлама ёрдамнинг янги таъсирчан механизмлари жорий этилди. Хусусан, меҳнат бозорига илк бор кириб келаётган битирувчилар бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд аҳолини меҳнат фаолиятига жалб қилишда қулай шароит яратишга алоҳида эътибор берилди. Шунингдек, янги иш ўринларини ташкил этган тадбиркорлик субъектларини рағбатлантириш чоралари ҳам белгиланди.

Якка тартибдаги тадбиркорлик, шу жумладан ҳунармандчиликни ривожлантириш орқали иш ўринларини ташкил этиш давлат дастурига киритилган. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар жорий йил давомида мунтазам амалга оширилади.

 

А.Мусаев, ЎзА