Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар хавфсизлиги муҳим вазифа
12:02 / 2023-05-20

“Ҳудудгаз Бухоро” газ таъминоти филиали ходимлари томонидан улгуржи истеъмолчиларнинг газ жиҳозларига белгиланган режага асосан техник ва профилактик хизмат кўрсатилмоқда.

Биргина Шофиркон туманида жорий йил ҳисобида 40 тага яқин улгуржи истеъмолчиларга хизмат кўрсатилди. Уларга тегишли бўлган 150 тага яқин газ жиҳозлари техник жиҳатдан соз ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, ижтимоий обектларда ҳам бу билан боғлиқ жараёнлар давом этмоқда. Иситиш мосламалари техник жиҳатдан кўрикдан ўтказилмоқда.Таъкидлаш лозим, соҳа ходимлари томонидан тумандаги 139 та улгуржи истеъмолчига ҳамда 81 та ижтимоий объектларнинг газ жиҳозларига хизмат кўрсатилиб, хавфсизлик таъминланмоқда. Маълумот учун, вилоят бўйича умумий ҳисобда 1600 тага яқин улгуржиларнинг 5683 та газ жиҳозлари техник кўрикдан ўтказилди. Май ойининг дастлабки 18 кунлигида эса 250 дан ортиқ газ жиҳозлари техник жиҳатдан таъмирланди ҳамда истеъмолчиларнинг хавфсизлиги таъминланди.

Зариф Комилов,  

ЎзА