Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан «Жамият - ислоҳотлар ташаббускори» ғоясини амалда рўёбга чиқариш, ижтимоий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш мақсадида туман ва шаҳар марказларида кутубхона хизмат кўрсатиш тизимини ташкил этиш ва бу орқали ёшларнинг китобга бўлган меҳрни уйғотишга хизмат қилувчи янги ташаббус «Истеъмолчи кутубхонаси» ва «Истеъмолчилар уйи» лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, лойиҳа доирасида ҳудудларда «Истеъмолчилар уйи» маъмурий комплекслари қуриб фойдаланишга топширилмоқда.
Навоий вилоятининг Томди туманида аҳоли, замонавий кутубхона «Истеъмолчи кутубхонаси», истеъмолчиларни қабул қилиш ва уларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш «Истеъмолчи қабулхонаси» маркази, ёшларни тадбиркорликка ўргатиш ва уларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга хизмат қилувчи «Business Incubator» махсус ўқув-амалий ҳамда ёш компьютер дастурчиларини тайёрловчи «IP-дастурчи» шунингдек, маҳаллий ёшларга миллий ҳунармандчилик сирларидан сабоқ берувчи «Ёш ҳунарманд» ўқув марказларини ўзида жамлаган «Истеъмолчи уйи» маъмурий комплексининг тамал тоши қўйилди.
Ушбу тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзоси Улуғбек Файзиев ҳамда Томди тумани ҳокими Қайрат Алдабергеновлар иштирок этишди.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси
Матбуот хизмати