Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимояда
13:08 / 2020-09-11

Йил бошидан буён бошқармага савдо, хизмат кўрсатиш, коммунал, транспорт ва реклама соҳаларига оид 257 та мурожаат келиб тушди.


Маълумки, ҳар бир шахс истеъмолчи. Бозор муносабатлари тобора чуқурлашиб бораётган бугунги ҳаётимизда табиий равишда бозор ва истеъмолчи ўртасидаги муносабатлар ҳам кўпайиб бормоқда. Бу ўз навбатида мазкур соҳада юзага келадиган масалаларни самарали ҳал этишда давр талабига мос механизмларни ишлаб чиқишни тақозо этади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрда қабул қилинган “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони асосида вилоятларда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ҳудудий бошқармалари ташкил этилди.

photo_2020-09-11_12-52-29.jpg

photo_2020-09-11_12-52-20.jpg

Навоийда бошқарма томонидан бир йил мобайнида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қандай ишлар амалга оширилди? Шу каби қатор саволларга аниқлик киритиш мақсадида ҳудудий бошқарма томонидан журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ташкил этилди. Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан ўтказилган матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи В. Адизов журналистларга ташкилот фаолияти юзасидан маълумотларни тақдим қилди.

Йил бошидан буён бошқармага савдо, хизмат кўрсатиш, коммунал, транспорт ва реклама соҳаларига оид 257 та мурожаат келиб тушди. Шундан 235 таси ижобий ҳал этилди, 22 тасига тегишли тартибда тушунтириш берилган. Истеъмолчилар фойдасига жами 315,1 миллион сўм миқдордаги маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиб берилди. Келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий қисми сифатсиз маҳсулот ва коммунал соҳадаги камчиликлар билан боғлиқ. Бундан ташқари, бошқарма томонидан вилоят ҳудудидаги ташқи реклама воситаларининг қонунчиликка нечоғли мослиги ҳам ўрганилди. Натижада жойларда ноқонуний ўрнатилган 146 та ташқи реклама воситаси олиб ташланди ҳамда 258 та реклама паннолари қонунчиликка мувофиқлаштирилди. Шу каби жараёнлар давом этмоқда.

Анжуман якунида бошқарма ва ОАВ ходимлари ҳамкорлигини кучайтиришга келишиб олинди.