Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар суюлтирилган газ билан узлуксиз таъминланмоқда
09:16 / 2025-02-20

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сирдарё вилоятида аҳолини узлуксиз равишда табиий ва суюлтирилган газ билан таъминлаш борасида тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Йил бошидан 81 минг 870 дан зиёд аҳолига  1 минг 779 тонна, 50 та ижтимоий соҳа объектига 14,7 тонна, жами 1 минг 794 тонна суюлтирилган газ етказиб берилган.

[gallery-21830]

Аҳоли истеъмолчиларига 2025 йил январь ойи мобайнида 140 дона ID карталар тарқатилган. Шу билан бирга, истеъмолчиларнинг суюлтирилган газ таъминоти жараёнлари “Рақамли трансформация” қилиниб, вилоятда 330  та янги истеъмолчи махсус ID-карталар билан таъминланган ҳамда 9 минг 600 дан ортиқ маиший газ баллон назоратини юритиш учун электрон чиплар бириктирилган.

Бугунги кунда махсус “E-Gaz” дастури асосида, истеъмолчи ва дастур орасидаги масофавий боғланиш тўловлари онлайн амалга оширилмоқда. Бу билан инсон омилисиз масофадан жараёнларни бошқаришга эришилади.

Шунингдек, истеъмолчиларнинг маиший газ баллонларга бўлган эҳтиёжларини доимий равишда ўрганиб бориш тизими ҳам йўлга қўйилиб, ўтган даврда жами 46 дона маиший газ баллони муомалага киритилди. Натижада, маиший газ баллонларни ажратиш масаласида мурожаатлар камайди.

Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ(сурат),ЎзА