Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар манфаатлари 109 ҳолатда судда ҳимоя қилинди
15:40 / 2023-02-07

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг Қашқадарё вилоят ҳудудий бирлашмаси ва туман (шаҳар) жамиятларига 2022 йил давомида истеъмолчилардан жами 874 та мурожаат қабул қилинган. Мурожаатларнинг 290 таси ёзма, 487 таси оғзаки, 97 таси электрон шаклда бўлиб, уларнинг тегишли тартибда ўрганиб чиқилиши таъминланган.

– Хусусан, мурожаатларнинг 357 таси савдо, 174 таси газ, 99 таси электр энергияси, 36 таси сув таъминоти, 29 таси коммунал хизмат кўрсатиш, 12 таси соғлиқни сақлаш, 27 таси хизмат кўрсатиш (сервис), 12 таси транспорт хизмати, 17 таси алоқа ва интернет, 111 таси бошқа соҳаларга оид, – дейди вилоят ҳудудий бирлашма бош мутахассиси Баҳром Эшқувватов. – Мурожаатлар соҳалар кесимида кўриб чиқилиб, истеъмолчилар манфаатларига етказилган жами 1 миллиард 604 миллион 624 минг сўм моддий ва маънавий зарарлар қайта ҳисоб-китоб қилиниши ва ундириб берилиши таъминланди.     

Шунингдек, истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаси аралашуви билан жойида ўз ечимини топмаган муаммоли масалалар суд тартибида ечилишига эришилган. Жумладан, ўтган йил давомида 109 та ҳолатда истеъмолчиларга етказилган зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга даъво аризалари киритилиб, истеъмолчилар манфаатларига етказилган 594 миллион 323 минг сўм зарар суд қарорлари асосида ундирилилиши таъминланган.    

 

ЎзА