Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозори бўйича қандай ишлар амалга оширилди?
17:06 / 2021-03-15

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги Фармони ва бошқа ҳужжатларда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда 2020 йил ва 2021 йилнинг ўтган 2 ойи давомида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, реклама бозорини тартибга солиш, аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий билимини ошириш, норматив-ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш, истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш, истеъмолчиларнинг номуайян доираси манфаатларини кўзлаб таҳлиллар ўтказиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва бошқа йўналишларда бир қатор чора-тадбирларни амалга ошириб келмоқда.

Истеъмолчиларнинг муаммоларини ҳал қилиш мақсадида Агентликда 1159 ишонч телефони, consumer.uz расмий сайти ва телеграм саҳифалари, электрон почта ҳамда бошқа интерактив ахборот ресурслари орқали аҳолидан тезкор равишда мурожаатларни қабул қилиш йўлга қўйилди. Янги бот @istemolchigovuz_bot ишга туширилди.

Истеъмолчилар ўз ҳуқуқлари бузилиши юзасидан Агентликка 25,9 мингта шикоят билан мурожаат қилган. Ушбу мурожаатлар асосида ўтказилган ўрганишларда 5,5 млн.дан ортиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланган ва уларнинг манфаатига жами 126,5 млрд. сўм миқдорида зарар етказилгани аниқланган.

Шундан 74,3 млрд. сўм миқдорида асоссиз олинган маблағни истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш чоралари кўрилган ва қолган 52,2 млрд. сўм маблағни қайтариш чоралари кўрилмоқда. Агентлик тузилганидан олдинги 3 йилга нисбатан истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш даражаси 10 бараварга ошган.

Истеъмолчилардан келиб тушган 15,1 мингта ишонч телефони ва 8,3 мингта электрон равишда қабул қилинган мурожаатлар тезкор ва ижобий ечимини топди.

Жами мурожаатларнинг 53,4 фоизи уй-жой қурилиш, коммунал ва транспорт хизматларига оид, 20,9 фоизи савдо, умумий овқатланиш ва туризм хизматлари, 12,5 фоизи алоқа, банк-молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 13,2 фоизи реклама муносабатлари ва бошқа масалаларга тўғри келади.

2021 йил «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» ҳамда 15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кунига бағишланган кенг қамровли маърифий ва ташкилий чора-тадбирлар амалга ошириш режаси тасдиқланиб, унинг доирасида биргина, жорий йил март ойининг ўтган 2 ҳафтасида республикадаги 86 та олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда умумтаълим мактабларида «Истеъмолчи рақамли маконда» ва «Оқилона истеъмол – фаровон турмуш гарови» мавзуларида ўқишлар ва ёшлар билан учрашув ташкил қилинди. Тадбирларда жами 6935 нафар ёшлар иштирок этди ҳамда унинг тафсилотлари 74 марта ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилди.

Агентлик томонидан ички бозорларда сифатсиз ва хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарлар сотилишини аниқлаш мақсадида, 12 турдаги озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг назорат хариди ўтказилди.

Намуна сифатида олинган 88 номдаги маҳсулотнинг экспертиза натижасида 28та маҳсулот норматив-техник ҳужжатлар талабларига мос эмаслиги аниқланди ва тегишли чора кўриш учун ваколатли органларга («Ўзстандарт» агентлиги ва Санитария эмидемиология хизмати) юборилди.

Республика ҳудудларидаги 1879 та чакана савдо дўконлари ва бозорларда ўтказилган кузатувларда 36 та ҳолатда қалбаки «роллтон» маҳсулоти сотилаётганлиги аниқланган ҳамда 698,0 млн. сўмлик сифатсиз маҳсулот сотилишига чек қўйилган.

Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 10 дан ортиқ йўналишларда соҳавий ўрганишлар ўтказилди. Шундан, янги қурилган кўп қаватли уйларни сотишда истеъмолчилар билан тузилган шартномалар, автомобилларни ижарага (автолизинг) бериш хизмати, тижорат банклари билан истеъмолчилар ўртасида тузиладиган шартномалар, маиший чиқинди ташиш хизматлари, истеъмолчиларга замонавий электр ва газ приборлари ўрнатилиши, аҳолига суюлтирилган газ етказиб берилиши, ҳудудларнинг мобил қамров даражаси, автобус бекатлари ҳолати ва бошқалар юзасидан мавжуд ҳолат таҳлил қилиниб, истеъмолчилар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш бўйича тегишли идораларга ахборот ва таклифлар киритилди.

Дори-дармон нархлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида телеграм тармоғида ишловчи @dorinarx_bot махсус ахборот тизими ишга туширилди (3768 та дори воситалари бўйича 255 мингдан кўп қидирувлар амалга оширилган).