Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда
14:41 / 2026-03-01

Бугунги кунда жойларда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш асосий вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.

Бу борада Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси ва унинг ҳудудлардаги жамиятлари томонидан кенг кўламли ишлар амалга ошириб келинмоқда. 

Навоий вилояти Навбаҳор тумани “Оқ олтин” МФЙ Зиёнур кўчасида истиқомат қилувчи Салоҳиддин Шариповнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясининг “Ишонч телефони”га қилган оғзаки мурожаати Навбаҳор тумани жамияти мутахассислари томонидан атрофлича ўрганиб чиқилди. 

Мурожаатда айтилишича, “Навбаҳор сув таъминоти” корхонаси томонидан фуқарога ичимлик суви ҳисоблагичи кўп ишлаган, деб 85 минг сўм нореал қарздорлик ҳисобланган. Мурожаат қонуний тартибда ўрганиб чиқилди ва Навбаҳор туман сув таъминоти бўлими ходимларига фуқаронинг қонуний манфаатлари тушунтирилгач, фуқарога ҳисобланган нореал қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниб, бекор қилинди. Яна бир мурожаат эса Кармана туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари аралашувидан сўнг истеъмолчи фойдасига ҳал этилди. 

Гап шундаки, “Катта мачит” МФЙ Хўжа қўрғон кўчасида яшовчи Абдижалил Садиров хонадонига газ босимини ошириш мақсадида замонавий ва тежамкор “Zifler” русумли қозон ўрнатган. Бироқ сув кўрсаткич датчиги ишламаслиги сабабли сервис марказига бир неча бор мурожаат қилса-да, мурожаати эътиборсиз қолаверган. Охир-оқибат фуқаро Адлия вазирлигининг pm.gov.uz сайти орқали мурожаат қолдирган. Мурожаат атрофлича ўрганиб чиқилгач, сув кўрсаткич датчиги янгисига алмаштириб берилди. 

А. Бўриев, ЎзА