Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар ҳуқуқи қонун ҳимоясида
10:01 / 2025-11-10

Навоий шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Ҳ. “AVTOSALON NAVOIY AVTOTEXXIZMAT” МЧЖдан “ONIX” русумли автотранспорт воситасини харид қилади. Бироқ автоулов кўп юрмасдан унинг мотор қисмида шовқин пайдо бўлиб, жиддий нуқсони борлиги маълум бўлади.

Фуқаро автосалонга носоз автомашинани топширади ва худди шу маркадаги автотранспорт воситасига алмаштириб беришини сўрайди. Аммо автосалон масъуллари томонидан бу иш пайсалга солиниб келинаётганлиги сабабли у Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига мурожаат қилишга мажбур бўлади.

– Мазкур мурожаат қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси мутахассислари иштирокида ўрганиб чиқилди ва натижада фуқаро Ш.Ҳ.га “AVTOSALON NAVOIY AVTOTEXXIZMAT” МЧЖ томонидан худди шу маркадаги автотранспорт етказиб берилиши таъминланди, – дейди ҳудудий бошқарма бош мутахассиси Юнус Бозоров. 

– Яна бир ҳолатда эса, фуқаро Б.М. Навоий шаҳридаги автосалонларнинг биридан “ONIX” автомашинасини автокредит асосида харид қилиб, кредит тўловини суғурталаш бўйича “MY-INSURANCE” суғурта ташкилоти билан шартнома имзолайди ва белгиланган тўловни амалга оширади. Кредит тўловларини муддатдан олдин тўлаб бўлганлиги боис суғурта тўловини фойдаланилмаган қисмини қайтариш юзасидан фуқаронинг мурожаати ҳам бошқармамиз мутахассислари томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижаларига кўра, суғурталанган автокредитнинг фойдаланилмаган қисми учун тўлов миқдори 1,6 миллион сўмлиги аниқланди.

Ўрганиш якунида “MY-INSURANCE” суғурта ташкилоти томонидан фуқаро Б.М.га мазкур маблағ тўлиқ қайтариб берилиши таъминланди.

А.Бўриев, ЎзА