Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар ҳуқуқи борасидаги ишлар халқаро форумда қайд этилди
16:57 / 2021-11-10

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов айни кунларда Халқаро сифат кунига бағишлаб ўтказилаётган халқаро форумда онлайн иштирок этди. У мазкур форумга Россия сифат тизими – Роскачество раҳбари Максим Протасовнинг таклифига биноан қатнашган.

Форумнинг «Истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилиш: мижоз ҳар дом ҳам ҳақми?» сессиясида маъруза қилган Ж.Саримсоқов, 2017-2020 йилларда истеъмолчилардан 55 мингга яқин мурожаат ва шикоят келиб тушгани ва 50 миллиард сўмга яқин пул истеъмолчилар фойдасига ундириб берилгани, яъни жами шикоятларнинг 93 фоиздан ошиғи ижобий ҳал этилганини қайд этди.

Раис федерация истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини, истеъмол маданиятини ошириш борасида анъанавий усуллар билан чекланиб қолмасдан, инновацион усулларда амалга оширилаётган ишларга тўхталиб, шу кунгача туман ва шаҳарларда 50 дан ошиқ «Истеъмолчилар уйи» ва «Истеъмолчилар кутубхонаси» қурилганини таъкидлади.

– Бундан ташқари, – деди Ж. Саримсоқов, – истеъмолчилар ҳақларини ҳимоя қилишда чет эл тажрибасини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Федерация шу мақсадда кўплаб чет эл ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўймоқда.

Бундай ҳамкорликларга мисол қилиб, федерация ташаббуси билан 2020 йил январида ўтказилган "Биринчи Европа ва Осиё истеъмолчилар форуми" ва шу йилнинг 23-25 ноябрь кунлари Хоразмда ўтказилиши кутилаётган “SAYYOH-2021" халқаро форумини кўрсатиш мумкин.

 

Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА