Истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди
Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясига 2025 йил давомида фуқаролардан жами 472 мурожаат келиб тушди.
Ушбу мурожаатларнинг 215 таси савдо, 13 таси электр таъминоти, 38 таси газ таъминоти, 18 таси дори-дармон, 24 таси транспорт, 10 таси алоқа (интернет), 82 таси уй-рўзғор техникалари, 74 таси эса бошқа соҳаларга тўғри келади.
Келиб тушган мурожаатларнинг ҳал этилиши натижасида истеъмолчиларга 658 миллион 105 минг сўм миқдоридаги маблағ қайтариб берилди.
Шуни эслатиб ўтишимиз керакки, Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерациясида, шаҳар ва туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятларида доимий равишда ишонч телефонлари ишлаб турибди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири