Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчилар барқарор электр ва иссиқлик энергияси билан таъминланмоқда
15:44 / 2023-05-10

“Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖ истеъмолчиларни электр ва иссиқлик энергияси билан таъминловчи йирик ишлаб чиқарувчи корхоналардан биридир. Сўнгги йилларда 1,5 минг нафардан зиёд ишчи-ходим меҳнат қилаётган корхонада замонавий буғ-газ қурилмаларининг ўрнатилиши юқори самарадорликка эришиш учун асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Корхона томонидан биргина 2023 йилнинг апрель ойида 692 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлса, амалда 853,5 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди ва режа 123,3 фоизга бажарилиши таъминланди.  

– Станцияда 692 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун 350 грамм шартли ёқилғи сарфлаш кўзда тутилган бўлиб, амалда 853,5 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш учун 311,01 грамм сарфланди, – дейди “Навоий ИЭС” АЖ Бош директори Акмал Файзиев. – Бунинг натижасида қиймати 27,3 миллиард сўмлик 27,3 миллион куб метр табиий газ ёқилғиси тежаб қолинди. Шунингдек, апрель ойида 35 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ўрнига 55 минг Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказилди. Айни пайтда корхонада 2023-2024 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Мавсумда аҳолига барқарор ҳамда сифатли электр ва иссиқлик энергияси етказиб бериш, ускуналарнинг узлуксиз ҳамда беталофат ишлашини таъминлаш мақсадида барча зарурий чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, ишлар белгиланган жадвалга асосан 24 соатлик режимда ташкил этилган.  

А.Бўриев, ЎзА