Фарғона вилояти Қўштепа туманида яшовчи фуқаро Б.Ҳакимов 2021 йил 1 март куни Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефонига мурожаат қилган.
Мурожаат юзасидан масъул гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганиш давомида фуқаро 2021 йилнинг 16 январида "Ҳамкор" фирмасига қарашли автосалон билан "Нексия-3" русумли автоулов сотиб олиш мақсадида шартнома имзолагани аниқланди.
Имзоланган шартноманинг 3.1 шартига кўра, истеъмолчиларга 100 фоиз пули тўлаганидан кейин 2021 йил 28 февралга қадар белгиланган тартибда автоулов етказиб берилиши лозимлиги кўрсатилган бўлиб, фуқаро белгиланган (89 916 000 сўм) миқдордаги тўловни 100 фоиз амалга оширган.
Шунга қарамай автоулов фуқарога ўз вақтида етказиб берилмаган. Бу ҳолатдан норози бўлган истеъмолчи 2021 йил 1 март кунида юқоридаги ҳолат юзасидан амалий ёрдам сўраб шикоят қилади.
Ўрганиш гуруҳи томонидан шартнома талабларига асосан шартнома муддати қўшимча бир ойлик муддатга узайтирилган тақдирда бу ҳақида истеъмолчини огоҳлантирилиши кераклиги қайд этилиб, лекин мутасаддилар томонидан истеъмолчи огоҳлантирилмаганлиги сабабли автосалон раҳбари ўз ходимларининг йўл қўйган хатоларини англаб етди.
Автосалон раҳбари томонидан истеъмолчига тегишли бўлган "Некcия-3" русумидаги автоулов етказиб берилди.
Шунингдек етказиб беришда кечиктирилган 6 кунлик муддат учун жами 539496 (беш юз ўттиз тўққиз минг тўрт юз тўқсон олти) сўм миқдорида пеня пули истеъмолчи ҳисобига ундириб берилди.