Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчига ортиқча ҳисобланган 382 ярим миллион сўмдан зиёд маблағ қайтарилди
19:23 / 2019-12-05

Андижон вилояти Олтинкўл туманида фаолият юритаётган “Ойдин йўл дурдонаси” МЧЖга қарашли “Олтин соҳил” истироҳат боғида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилди.


Андижон вилояти Олтинкўл туманида фаолият юритаётган “Ойдин йўл дурдонаси” МЧЖга қарашли “Олтин соҳил” истироҳат боғида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу асосида бирламчи ҳужжатларга асосан Олтинкўл ТЭТК томонидан истеъмолчи иштирокисиз бир томонлама 425 213 721,60 сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилган.

Истеъмолчининг Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармасига билдирган эътирозига кўра, бу ҳолат Мажбурий ижро бюроси ва “Ўзэнергоинспекция”нинг Андижон ҳудудий бўлими томонидан ўрганиб чиқилди.

Ўрганишда Олтинкўл тумани ҳокимининг хатига асосан “Олтин соҳил” истироҳат боғи 2019 йил 1 май санасидан барча аттракцион ўйингоҳлари ўрнатилиб, тўлиқ ишга туширилганлиги аниқланди.

Шунга асосан “Ўзэнергоинспекция”нинг Андижон ҳудудий бўлими томонидан “Андижон ҲЭТК” АЖга тегишли кўрсатма берилди ва жамиятнинг марказий ҳайъати томонидан 42 644 980,80 сўмга қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.

Берилган хулосага бўйича истеъмолчининг манфаати ҳимоя қилиниб, ортиқча 382 568 740,80 сўм ундирувига чек қўйилиб истеъмолчини мурожаати қаноатлантирилди.

Шерзод МИРЗАРАИМОВ,
“Ўзэнергоинспекция”
Андижон ҳудудий бўлими бошлиғи