Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи ҳуқуқи – доимий эътиборда
13:13 / 2015-05-05

Андижонда истеъмол бозорига сифатсиз, яроқсиз товарлар ва хизматлар кириб келишининг олдини олишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг шароит ва имтиёзларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Андижонда истеъмол бозорига сифатсиз, яроқсиз товарлар ва хизматлар кириб келишининг олдини олишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш, тадбиркорларга яратиб берилаётган кенг шароит ва имтиёзларга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуни ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик назоратини таъминлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, шунингдек, мазкур йўналишда «Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ўтказилган тадбирда вилоят божхона бошқармаси, Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Андижон вилояти ҳудудий бирлашмаси масъул ходимлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари вакиллари, тадбиркорлар ва истеъмолчилар иштирок этди.

– Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда кенг жамоатчилик иштироки ва назорати алоҳида аҳамият касб этади, – дейди Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Андижон вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси Эргаш Қурбонов. – Бинобарин, фуқароларнинг ҳуқуқий билими, истеъмол маданиятини юксалтириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш борасидаги ишларни янада юқори даражага кўтариш муҳим вазифалардандир.

Тадбирда Президентимиз раҳнамолигида истеъмол бозорини ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, истеъмолга яроқсиз товарлар ва хизматлар кириб келишининг олдини олиш, тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий билимини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Божхона тизими мутахассислари томонидан экспорт ва импорт ҳаракатларини амалга оширишда божхона тўловлари, ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича тадбиркорлик субъектларига яратиб берилаётган шароит, имтиёзлар хусусида атрофлича маълумот берилди.

– Экспорт ва импорт ҳаракатларида божхона расмийлаштируви тизими сезиларли даражада соддалаштирилди, – дейди Андижон вилояти божхона бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дониёрбек Салимов. – Бир вақтнинг ўзида божхона расмийлаштируви, декларациялаш, сертификатлаш, санитария-эпидемиологик назорати ва бошқа божхона расмийлаштирув ишларини “бир дарча” тамойили асосида амалга ошириш имконияти яратилган. Маҳсулотларни стандартлаш ва сертификатлаш, уларни ташқи бозорга чиқариш масалаларида экспорт билан шуғулланувчи корхоналарга, энг аввало, кичик бизнес субъектларига кўмаклашиш бўйича махсус тузилмалар ташкил этилган.

Семинарда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.