Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи ўз ҳуқуқини билиши лозим
14:20 / 2022-09-06

Маълумки, амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, истеъмолчи унга сотилган товарнинг сифат даражаси паст бўлса, у товар ёки касса чекини тақдим этган ҳолда сотувчига товарни алмаштириш борасида мурожаат қилишга ҳақли.

Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан К.Хуморовнинг Фурқат туманидаги “Furqat NIYU ORZU”МЧЖга қарашли дўкондан харид қилган музлатгични нуқсонли чиққанлиги билан боғлиқ муаммо юзасидан қилган мурожаатлари ҳал бўлмай келаётганлиги тўғрисидаги аризаси ўрганилди. 

Унга кўра, К.Хуморов нархи 6 миллион 936 минг сўм бўлган музлатгични харид қилиб фойдаланиши даврида унда нуқсон мавжудлиги маълум бўлади. Маҳсулотнинг нуқсонли чиққанлиги масаласида у ташкилот масъулларига мурожаат қилган. Савдо дўкони ходимлари эса ушбу масалада сервис марказига мурожаат қилганликларини, ҳозирча ҳеч қандай натижа бўлмаётганлигини айтган. Мурожаатни ўрганиш даврида савдо дўкони масъулларига амалдаги қонунчилик талаблари юзасидан тушунтиришлар берилди.  

Хусусан, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга кўра, агар истеъмолчига сотилган товарда нуқсон мавжудлиги аниқланса ва истеъмолчи томонидан бундай товарни алмаштириш талаби қўйилса, сотувчи қонуннинг 14-моддасига асосан етти кунлик муддатда уни мақбул сифатдаги товарга алмаштириш чораларини кўриши, агар истеъмолчи товардаги нуқсонларни бепул бартараф этилиши талабини қўйган бўлса, сотувчи кафолат муддати ичида аниқланган нуқсонларни 20 кунлик муддатда бепул бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни амалга ошириши лозим.

Ушбу муддатларни сабабсиз ўтказиб юборилиши эса сотувчидан пеня (неустойка) ундириб олинишига сабаб бўлиши каби ҳолатлар юзасидан атрофлича тушунчалар берилди.

Ўтказилган тушунтиришлардан тўғри хулоса чиқарган сотувчи нуқсонли товарни мақбул сифатдаги худди шундай товарга алмаштириб берди. 

 

Гулноза Бобоева,
ЎзА