Юртимизда инсон манфаатига хизмат қиладиган имкониятлар кундан-кунга ортиб бормоқда.
Президентимиз томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, Рақобат қўмитаси томонидан "Истеъмолчи мурожаати" электрон тизими яратилиб, жорий йилнинг 1 декабридан бошлаб ишга туширилди.
Ушбу платформа орқали жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларини онлайн шаклда юбориши, кўриб чиқилиш жараёнини реал вақт режимида кузатиши ва якуний натижа билан танишиши мумкин бўлади.
Эндиликда истеъмолчилар ўз мурожаатларини “Fair tech” ягона ахборот тизими орқали ёки ўзларига қулай бўлган усулларда “Play market” ва “App store” платформаларига жойлаштирилган иловалар орқали қулай ва тезкор юбориш имкониятига эга бўлди.
Нигора Раҳмонова,
ЎзА