Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи ҳуқуқи тикланди
18:15 / 2026-02-24

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида яшовчи фуқаро Й.А.нинг туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаати ижобий ҳал этилди.

Маълум бўлишича, истеъмолчи туман марказидаги дўконларнинг биридан чангютгич харид қилган. Лекин, сотиб олинган буюм орадан кўп ўтмай яроқсизлиги аниқлангандан сўнг фуқаро уни дўконга қайта олиб борган. Сотувчи эса харид қилинган буюмни алмаштиришдан бош тортган. 

Истеъмолчининг мурожаати юзасидан Амударё тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти мутахассислари томонидан сотувчига қонун ва қонуности ҳужжатлари асосида тушунтириш ишлари олиб борди. Натижада фуқаронинг талаби ижобий ечим топди. 

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.