English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи фойдасига ҳал этилган 20 миллиард
09:55 / 2022-01-19

2021 йилда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерациясига жами 11 220 та мурожаат келиб тушган.

Федерация матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур ариза ва шикоятларнинг 10 254 таси ижобий ечим топган. Натижада, 20 миллиарддан ортиқ кўрилган зарар истеъмолчилар фойдасига ҳал бўлган.

Шунингдек, федерация 30 та мурожаат асосида 1 миллиард сўмдан ортиқ моддий ва маънавий зарарларни қоплаб берган.

Маълумот учун, шикоятларнинг 4 241 таси (37,8%) савдо соҳасига;

1 617 таси (14,4%) газ таъминоти соҳасига;
1 150 таси (10,2%) электр таъминоти соҳасига;
536 таси (4,8%) сув таъминоти соҳасига;
363 таси (3,2%) коммунал хизмат соҳасига;
134 таси (1,2%) соғлиқни сақлаш соҳасига;
923 таси (8,2%) хизмат кўрсатиш (сервис) соҳасига;
276 таси (2,5%) транспорт соҳасига;
369 таси (3,3%) алоқа (ва интернет) соҳасига;
1 612 таси (14,4%) эса бошқа соҳаларга тўғри келади.

Мафтуна Каримова, ЎзА