Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истeъмолчи фойдасига 28 миллион 800 минг сўм устама ундирилди
18:47 / 2023-05-10

Жиззах шаҳрининг “Зилол” маҳалласида истиқомат қилувчи М.О. Истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг 1091 қисқа рақамли ишонч телефони орқали мурожаат қилган.

Унга кўра, фуқаро “Метан Корея” МЧЖ томонидан қурилган кўп қаватли уйдан хонадон сотиб олган. Шартномага асосан, буюртмачи ўтган йилнинг ноябрь ойида уйни қабул қилиб олиши керак эди. Аммо жавобгар ваъда қилинган вақтда хонадонни эгасига топширмасдан, шартномада кўрсатилган 5.5-бандни бузган.

Ҳолат бўйича Жиззах шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан ўрганиш ва тушунтириш ишлари олиб борилгач, мурожаатчига сотиб олган уйи топширилиб, МЧЖдан ҳар бир кечиктирилган кун учун жами 28 800 000 (йигирма саккиз миллион саккиз юз минг) сўм устама ундириб берилди.  

М.Қосимова, ЎзА