English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи энергетика тизимига зарар келтирди
12:39 / 2023-08-15

Тошкент шаҳар Миробод туманидаги “Олтинкўл” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Ф.га тегишли полиз маҳсулотларини қадоқлаш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келинган.

Бу ҳолат Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Тошкент шаҳар прокуратураси ва “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланди.  

Маълум бўлишича, истеъмолчи томонидан газлаштириш учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилмасдан газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бу ҳолат туфайли тизимга жами 824 миллион 417 минг 510,4 сўм (1 млн. 249 минг 117,44 куб метр) миқдорида зарар етказилган.  

Мутахассисларнинг таҳлилига кўра, ушбу ҳажмдаги табиий газ бугунги кунда 6 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмоли ҳисобланади.  

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилганини хабар қилди, “Ўзенергоинспекция” матбуот хизмати.  

 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА