Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъмолчи айбини тан олиб дарҳол жаримани тўлади
16:06 / 2019-11-21

“Ўзэнергоинспекция” Хоразм ҳудудий бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармасининг қўшма иш режасига асосан ҳудудларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда.


“Ўзэнергоинспекция” Хоразм ҳудудий бўлими ва Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилояти бошқармасининг қўшма иш режасига асосан ҳудудларда истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. 

Ўрганишлар мобайнида Хонқа туманида яшовчи Қ.Рўзметов хонадонида электр ҳисоблагичдан ташқари яширинча фойдаланганлиги аниқланган. 

Маълум бўлишича, истеъмолчи электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш мақсадида ҳисоблагичдан ташқари, девор сувоғи ичидан, яширин равишда электр энергияси ўтказган. Ушбу ҳолат бўйича Хоразм вилояти Мажбурий ижро бюроси томонидан қоидабузарлик далолатномаси расмийлаштирилди ва истеъмолчи электр тармоғидан узилди.

“Ўзэнергоинспекция” Хоразм ҳудудий бўлими, Хонқа туман электр таъминоти корхонаси ва МИБ Хоразм вилояти бошқармаси инспекторлари томонидан расмийлаштирилган далолатномага кўра Қ.Рўзметов 31165452 сўм миқдорида жаримага тортилди.

Истеъмолчи Қ.Рўзметов электр энергиясидан яширин равишда фойдаланганлигини тан олиб 31165452 сўм миқдоридаги тўловни шу жойнинг ўзида амалга оширди.

“Ўзэнергоинспекция” матбуот хизмати.