Миллий статистика қўмитаси (МСҚ) маълумотларига кўра, 2025 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда истеъмол секторидаги товар ва хизматлар нархлари ўртача 0,7 фоизга ошди.
Шу даврда йиллик истеъмол нархлари индекси (ИНИ) 107,5 фоиз бўлиб, 2024 йилнинг ноябрь ойидаги кўрсаткич (110,0 фоиз) га нисбатан 2,5 п.п.га пасайган.
Ноябрда озиқ-овқат маҳсулотлари ўртача 1,0 фоиз, ноозиқ-овқат товарлари 0,5 фоиз, аҳолига кўрсатиладиган пуллик хизматлар эса 0,3 фоизга қимматлашган.

Асосий озиқ-овқат маҳсулотлари орасида энг катта нарх ошиши қуйидагиларда қайд этилган:
бодринг 96,0 фоиз, помидор 82,2 фоиз, булғор қалампири 61,2 фоиз, бақлажон 51,7 фоиз, узум 12,1 фоиз, анор 7,9 фоиз, қовоқ 5,4 фоиз, олма 4,7 фоиз, мандарин 4,5 фоиз, шафтоли 3,7 фоиз, тарвуз 3,4 фоиз, қовун 3,4 фоиз, товуқ тухуми 2,4 фоиз, қуй гўшти 0,8 фоиз, картошка 0,7 фоиз, биринчи навли буғдой уни 0,5 фоиз ва мол гўшти (суяксиз) 0,3 фоизни ташкил этди.
Бироқ баъзи озиқ-овқат маҳсулотлари нархи пасайган, Сабзи 26,1 фоиз, шолғом 7,1 фоиз, барча навдаги гуруч ва гуруч оқишоғи 4,5 фоиз, ловия 4,2 фоиз, шакар 2,9 фоиз, пиёз 2,5 фоиз, банан 1,3 фоиз ва парранда гўшти 1,2 фоизни ташкил этади.
Ноябрь ойида ноозиқ-овқат товарлари нархидан ташқари пропан (+7,4 фоиз), бензин (+1,7 фоиз), цемент (+1,4 фоиз) ва кийим — пойабзал (+0,7 фоиз) нархларининг кўтарилиши кузатилган.
Маълумотларга кўра, нархлар таҳлиллари 10 мингдан ортиқ савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида 420 тур озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 90 тур хизматни ўз ичига олган ҳолда амалга оширилган.
Жорий йилнинг ноябрида, умумий инфляция йиллик даражада 7,5 фоизга тушган бўлса-да, айрим асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархи бир ойда кескин ошиб кетган.
Ш.Маматуропова,
ЎзА