Истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,5 фоизга ошди
Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январь ойида республика истеъмол секторидаги инфляция даражасини маълум қилди
Ўзбeкистон Рeспубликаси Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январь ойида республика истеъмол секторидаги инфляция даражасини маълум қилди.
Унга кўра, 2019 йилнинг январь ойида мамлакат истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар нархи ўртача 1,5 фоизга ошди.
Ўзбекистон Республикаси бўйича истеъмол нархлари индекси
(ИНИ), (ўтган ойга нисбатан, фоиз)
Ой давомида маҳсулотлар нархи 1,8 фоизга, жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 2,8 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 0,5 фоизга ошди. Хизматлар нархи эса 0,5 фоизга ўсди.
Маълумот учун: 2018 йил январь ойида маҳсулотлар нархлари 3,0 фоиз, хизматлар 1,4 фоизга қимматлашди. Озиқ-овқат маҳсулотлари 3,5 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари эса 2,3 фоизга ошди.