French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъдодли шахматчи ёшлар “Заковат – Гамбит” турнирида куч синашади
12:27 / 2025-10-21

Бугун, 21 октябрь куни пойтахтимиз Тошкентда “Заковат – Гамбит” шахмат турнирининг ярим финал баҳслари бошланади.

Турнирнинг ярим финалида саралаш мусобақаларидан муваффақиятли ўтган 80 нафар иштирокчи орасида ФИДЕ рейтингида ўз ўрнига эга истеъдод соҳиб ва соҳибалари борлиги ўйинлар ҳар жиҳатдан муросасиз ўтишидан далолат бермоқда.

Хусусан, мукофот жамғармаси 620 миллион сўмдан иборат турнирда 20 ёшгача бўлганлар ўртасида рапид йўналишида жаҳон чемпионлигига эришган Муҳаммадзоҳид Суяров,  аёллар ўртасида 10-жаҳон чемпиони бўлган болгариялик шахматчи Антоанетта Стефанова, “Заковат – Гамбит” турнирининг энг яхши аёл иштирокчиси ва ғолиби, мамлакатимиз спорт тарихида жаҳон чемпионатини ютган илк аёл шахматчи Афруза Ҳамдамова дона суришга ҳозирланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, тўртинчи маротаба ташкил этилаётган “Заковат-Гамбит” мусобақаларининг финал баҳслари 22-23 октябрь кунлари бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА