Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истеъдодли қизлар беллашди
08:28 / 2026-03-05

Навоий давлат университети Ахборот-ресурс марказида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан факультетлар талабалари ўртасида “Истеъдодли қизлар” беллашуви бўлиб ўтди.

Талаба қизларнинг интеллектуал салоҳияти, билим ва тафаккурини намоён этиш, уларнинг ижодий қобилиятларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, жамиятда фаол ва ташаббускор ёшларни тарбиялаш мақсадида ўтказилган беллашув йиғилганларда катта таассурот қолдирди.  

Беллашув давомида иштирокчилар белгиланган шартлар асосида ўз билим ва зеҳнларини синовдан ўтказиб, топқирлик, зукколик ҳамда креатив ёндашувларини намоён этди. Қизғин ва муросасиз кечган баҳс-мунозаралар жараёнида ҳар бир иштирокчи ўз фаоллиги ва интилиши билан ажралиб турди.

Якуний натижаларга кўра, 1-ўрин Тиллар факультети ўзбек тили ва адабиёти йўналиши 2-босқич талабаси Рухшона Нусратуллаевага насиб этган бўлса, Тарих факультети 2-босқич талабаси Диёра Шарипова 2-ўринни ҳамда Табиий ва тиббиёт факультети 2-босқич талабаси Сабина Сайитмуродова 3-ўринни эгаллади.  

Тадбир якунида ғолиб ва иштирокчилар диплом, фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

А.Бўриев, ЎзА мухбири