ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Бадиий академияси қошидаги Хоразм ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида ёш истеъдодларга тасвирий санъат, амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида ташкил этилган 9 та мутахассислик бўйича сабоқ берилади.
Санъат даргоҳида ёшларнинг истеъдодини юксалтириш учун барча шароит яратилган. Бу ерда 52 нафар малакали ўқитувчи фаолият олиб боради. Мутахассислик фани ўқитувчилардан 6 нафари Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, педагоглардан 2 нафари хорижий тилларни билиш даражасини белгиловчи B2 ва 2 нафари С1 сертификатларини олган. Уларнинг меҳнатлари самараси мактаб ўқувчилар мамлакатимиз ҳамда халқаро миқёсдаги нуфузли танловларда муваффақиятли иштирок этиб келмоқда.
[gallery-16191]
Ўтган 2022/2023 ўқув йилида 25 нафар битирувчининг 18 нафари, яъни 72 фоизи ўзи танлаган йўналиш бўйича олий таълим муассасаларига ўқишга кирган.
Беҳзодбек САИДОВ (сурат), ЎзА