Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истанбулда Россия ва АҚШ музокара ўтказмоқда
15:09 / 2025-02-27

Истанбулдаги Америка бош консули қароргоҳида Россия ва АҚШ вакиллари ўртасида элчихоналар иши билан боғлиқ масалалар бўйича музокара бўлиб ўтяпти.

CNN телеканали давлат департаменти вакилига таяниб хабар беришича, мулоқотда сиёсат ёки хавфсизлик масаласи муҳокама қилинмайди, Украина мавзуси ҳам кўтарилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 18 февраль куни Саудия Арабистони пойтахтида бўлиб ўтган юқори даражадаги Россия – Америка учрашуви якуни бўйича томонлар ҳамкорликни тўлиқ тиклаш учун шарт-шароит яратиш, элчихоналар фаолиятидаги чекловни бекор қилиш ва Украина билан боғлиқ вазиятни тартибга солиш жараёнини бошлашга келишиб олган.

Президент Владимир Путин музокара натижасини юқори баҳолаган.