Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истанбулда Ўзбекистон-Туркия тўқимачилик бизнес-форуми ўтказилмоқда 
18:01 / 2024-06-03

Бугун Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ўзбекистон-Туркия тўқимачилик бизнес- форуми ўз ишини бошлади.

Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси, Туркия экспортчилар уюшмаси каби ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда 100 нафарга яқин тадбиркор иштирок этмоқда. 

Томонларнинг ушбу учрашуви тўқимачилик соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва келгуси режаларни ишлаб чиқишга катта имконият яратиб бериши қайд этилди. 

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси ахборот хизматининг маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистонда Туркия сармояси иштирокида 100 та корхона фаолият кўрсатади. Уларнинг экспорт қиймати 500 миллион долларни ташкил этади. 

Форум давомида ўзбек ва турк ишбилармон доира вакилларининг B2B учрашувлари ҳам бўлиб ўтади. 

Эртага, яъни 4 июнь куни иштирокчилар қатор корхоналар фаолияти билан яқиндан танишади. 

Н.Зиёдуллаева, ЎзА