French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истанбулда бир бемор 78 маротаба тест топширди, ҳаммаси ижобий натижа кўрсатмоқда
13:12 / 2022-02-05

Истанбулда шаҳрида яшовчи Музаффар Қоясан коронавирус туфайли бир йилдан ортиқ карантинда ўтирибди, чунки у топшираётган барча тестлар ижобий натижани кўрсатмоқда, деб хабар бермоқда A Haber телеканали.

"Оққон хасталигига учраган Музаффар Қоясан 2020 йил ноябрда коронавирусга учраган эди. Қоясанни даволаган касалхона унга жавоб берарди, лекин унинг коронавирусга қарши топшираётган тестлари  ҳар доим ижобий натижани бермоқда. 

56 ёшли бемор 14 ой ичида 78 та тест топширди. Ҳар гал топширган тести унда коронавирус борлигини тасдиқламоқда. Қоясан карантиндан чиқа олмагани учун невараларини ҳам кўра олмаяпти, шу боис у ҳукуматга ёрдам сўраб мурожаат қилди", — дейилади хабарда. 
Беморнинг ўзи айтишича, бундан уч йил аввал оғир жарроҳлик амалиётини ўтказган. 
 
"Олимларимиз ва шифокорларимиздан сўраганимизда, улар менинг иммун тизимим жуда кучсиз эканини айтишади. Чунки мен оққон билан хасталанганман. Улар 14 ой давомида дори-дармонлар ёрдамида менинг ҳаётимни ушлаб турибди", — дея келтиради телеканал Қоясан сўзларини. 

Беморнинг айтишича, бу аҳвол касалхонада ётганлар учун ҳам, ўзи ва оиласи учун ҳам жуда қийин ҳисобланади.