Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Истанбул халқаро аэропорти дунёда биринчи марта тўлиқ қуёш энергияси таъминотига ўтади
15:34 / 2024-04-08

Туркиядаги Истанбул халқаро аэропортининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи тўлиқ қуёш энергияси билан қопланадиган дунёдаги биринчи аэропортга айланади.

“AзерТAЖ” хабарига кўра, ҳаво бандаргоҳининг ишлаши учун барча зарур энергия Эскишеҳир вилоятида қурилаётган қуёш электр станциясида (СЭС) ишлаб чиқарилади

Эскишеҳирдаги янги қуёш электр станциясининг қуввати 199,32 МВт, унумдорлиги эса йилига 340 миллион кВт/соатга етади. Қиймати 212 миллион евро бўлган қуёш электр станциясини жорий йил охирига қадар ишга тушириш режалаштирилган. 

Маълумотларга кўра, қуёш энергияси истеъмолига ўтиш атмосферага эмиссияларни минималлаштириши ва 2050 йилга келиб бу кўрсаткич нолга етиши кўзда тутилмоқда. 

ЎзА