"Uzbekistan Airways" томонидан 15 майдан Бухоро- Истанбул-Бухоро йўналиши бўйича мунтазам авиақатновлар бошланади.
Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" компанияси матбуот хизмати хабар берди. Парвозлар ҳар ҳафта пайшанба ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал бўйича амалга оширилади.
Бухородан жўнаб кетиш: 09:45 (Тошкент вақти)
Истанбулга етиб бориш: 12:25 (Истанбул вақти)
Истанбулдан жўнаб кетиш: 13:55 (Истанбул вақти)
Бухорога етиб бориш: 20:05 (Тошкент вақти)
Бухородан Истанбулга бўлган авиачипталар нархи 2,6 млн. сўмдан, Истанбулдан Бухорога бўлган чипталар нархи эса 2,5 млн. сўмдан бошланади.
Бундан ташқари, 9 майдан бошлаб Истанбул-Тошкент йўналишидаги рейслар сони ҳафтасига 17 тага етказилади.
Шунингдек, 10 майдан Истанбул-Самарқанд йўналишидаги рейслар ҳафтасига тўрттага, Истанбул-Фарғона йўналишидаги рейслар иккитадан учтага оширилади. Истанбул-Урганч йўналишидаги қатновлар эса 16 майдан ҳафтада 2 марта амалга оширилади.
ЎзА