Россия-Украина
Бирлашган Қироллик ва Германия Украина суверенитети ҳимояси масаласида ҳамфикрмиз, деб баёнот берди Буюк Британия Қироли Карл III Берлинга ташрифи давомида.
“Бугун бу яққол кўринмоқда, биз Украина билан унинг эркинлиги ва суверенитети ҳимоясида турибмиз”, дея монарх сўзидан иқтибос келтиради “Би-би-си”.
Германияга уч кунлик сафари давомида Карл III нинг украиналик қочоқлар билан учрашуви ҳам режалаштирилган.
АҚШ ва Аргентина Президентлари Жо Байден ва Альберто Фернандес Вашингтондаги учрашувда Украина атрофидаги зиддиятни муҳокама қилишди, деб хабар берди Оқ уй матбуот хизмати.
"Етакчилар АҚШ ва Аргентина ўртасидаги украин халқини янада қўллаб-қувватлаш ва зиддиятнинг оқибатларини тугатишда ҳамкорлик қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди”, дейилади хабарда.
Қўшма Штатлар шу кунгача Украинага етказиб берилган ҳарбий ёрдам тўғрисида ҳар қандай қўпол қоидабузарликлар қайд этилмаганини таъкидлайди. Бу ҳақда Оқ уйнинг Миллий хавфсизлик кенгашидаги стратегик коммуникациялар бўйича мувофиқлаштирувчиси Жон Кирби маълум қилди.
“Вашингтон ва Киев ҳарбий ёрдамларнинг мақсадли манзилига етиб бориши учун барча имкониятларни ишга солмоқда”, деб қўшимча қилди у.
Италия Бош вазири Жоржа Мелони Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон мулоқоти ўтказди. Унда 26 апрелда Римда Украинани қайта тиклаш масалалари бўйича ўтказиладиган конференцияга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилган.
“Запорожье АЭСни ҳимоя қилиш имконияти мавжуд ва бу йўналишда ҳаракатлар давом эттирилади, деб хабар берди МАГАТЭ Бош директори Рафаэль Гросси ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифасида.
“Украинага еттинчи ташрифим давомида бунга иқрор бўлдим”, деб қўшимча қилди у.
Лондон халқаро шериклар билан келишилган ҳолда Украинага ёрдам беришни давом эттиради, деб баёнот берди Буюк Британия ташқи ишлар вазири Жеймс Клеверли “Die Welt” газетасига суҳбатда.
“Украинларнинг барча талаблари шериклар билан ҳамкорликда амалга оширишга ҳаракат қилинади”.
Анқара Россия ва Украина ўртасида тезроқ тинчлик музокаралари ўтказишни истайди, деб баёнот берди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған.
“Бу музокараларни Истанбулда ташкил этишга тайёрмиз, мазкур шаҳарда кўплаб хайрли ишлар амалга оширилган”.
Япония ҳукумати Украинага навбатдаги 470 миллион доллар миқдорида ёрдам ажратишга қарор қилди, дейилади ТИВ хабарида.
Токио ўтган йили Киевга 1,6 миллиард миқдорида кўмак берган.
G7га раислик қилаётган Япония “еттилик” аъзоларини Россияга қарши санкцияларни давом эттириш ва Украинага жиддий кўмак бериш масалаларида қатъиятли бўлишга чорлайди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Ёсимаса Хаяси маълум қилди.
“Politico” нашрининг хабар беришича, АҚШнинг собиқ Бош котиби Майк Помпео 3 апрелда Украинага сафар билан боради.
Президент Зеленский Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан Киевда учрашишга тайёр эканини маълум қилди.
“Бир йилдан бери ХХР раҳбари билан мулоқот қилмадим, у билан суҳбатлашиш ниятим бор”, деб унинг сўзидан иқтибос келтирди “Associated Press” нашри.
Одессада Владимир Ленин ҳайкали олиб ташланди, деб хабар берди маҳаллий "Думская" газетаси.
Ҳайкал 1964 йилда шаҳардаги болалар лагерларидан бирининг ҳудудида ўрнатилган эди.
Аброр ХОН,
ЎзА