Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқхоналар: зараркунандаларга қарши курашилмоқда 
06:53 / 2022-02-28

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллабай ишлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифаларга бағишланган видеоселекторда маҳаллабай ишлаш тизими бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Албатта, маҳалла аҳлининг ўз томорқасидан унумли фойдаланиши, дарахтлар ва экинлардан мўл ҳосил етиштиришида маҳаллабай ишлаш  тизимидаги бундай ҳамкорлик муҳим аҳамият касб этади. Шу боис  маҳаллабай ишлаш тизими самарадорлигини ошириш, фуқаролар муаммоларини аниқлаш, мурожаатларга  маҳаллар кесимида жавоб топиш мақсадида жойларда  масъул идора ва ташкилотлар  ходимларидан иборат ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилган. 

 Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  ҳамкор ташкилотлар билан ҳудудлардаги маҳаллаларни ободонлаштириш, аҳоли бандлигини таъминлашга кўмаклашиш ва даромадларини ошириш борасида изчил изланишлар олиб боришмоқда. Пойтахтимиздаги  маҳаллаларда ўтказилаётган учрашувлар улардан бири.

Сергели туманида ўтказилган ана шундай учрашувда йилнинг ҳар бир фаслида бажарилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар тўғрисида тавсия ва кўрсатмаларни берилди. Шунингдек, Ўзгариш маҳалласидаги  57-уйда ишлатилаётган  иссиқхонада мониторинг ўтказилди. Мониторинг давомида хонадонда парвариш қилинаётган геран,  алстромерия, хризантема гуллари кўздан кечирилиб, маҳаллий зараркунандалар, карантин организмлари ҳақида маълумотлар берилди.

–Бугун олдимизга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли етиштиришда кўмак бериш ва унинг экспортборлигини ошириш, далалардаги даромад манбаларини турли хил зараркунанда ва ҳашаротлардан ҳимоя қилиш тизимини янада мустаҳкамлаш вазифаси турибди, –дейди Тошкент шаҳар ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси  биринчи тоифали агроном -инспектори Нодира Мамажонова.– Бу борада жорий йилда ҳар бир маҳаллада самарали иш олиб боришни режалаштириб олганмиз. Бунда дастлаб, туманларга бириктирилган инспекторлар  томонидан ҳар бир маҳалла ҳолати ўрганилмоқда, хонадон ва ер эгаллари билан суҳбатлар ўтказилмоқда. Хонадонлардаги мавжуд иссиқхоналар ҳолати кўздан кечирилмоқда. Натижада соҳамизга оид камчилик, муаммо аниқланса бартараф этиш чораларини кўрмоқдамиз, Маҳалларда юртдошларимизни тадбиркорликка жалб этишни янада кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Бунда иссиқхонада учровчи зарарли организмларнинг тур таркиби, уларнинг доминат турлари, тарқалиш ареали ва биэкологик ривожланиш хусусиятлари ҳамда уларга қарши уйғунлашган кураш усуллари кенг қўлланмоқда. Эслатиб ўтамиз, маҳаллабай тизими доирасидаги учрашувлар, семинарлар  пойтахтимизнинг бошқа туманларида ҳам ҳамкор ташкилотлар билан ўтказилмоқда.

 

ЎзА