Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактаблар фаолияти тўхтатилди
18:27 / 2023-01-23

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Тошкент шаҳар бошқармаси Шайхонтоҳур туман бўлими ходимлари ҳамда туман ҳокимлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ томонидан Халқ таълим бўлимига қарашли 36 та умумтаълим мактаби, 1 та махсус имконияти чекланган болалар мактаби, 1 та Баркамол авлод мактабида фаолият бошланишига тайёргарлик бўйича ўрганиш ишлари ўтказилди.

Натижада туманда ҳозирги кунда 59, 92-мактабларда мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу мактаблар фаолияти тўхтатилган.  

169, 186-мактабларда иссиқлик тизимида авария ҳолати юз бериб ҳозирда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

141-мактабда иситиш тизими ишчи ҳолатда эмас. Қолган 19, 39, 82, 85,132, 167 ва 180-мактабларда иситиш тизими ҳозирги кунда газ босимининг кескин тушиб кетганлиги сабабли ўқув хоналари ҳарорати меъёридан жуда пастлиги аниқланди.  

Юқоридагиларга асосан, туман ҳокимлиги томонидан иссиқлик таъминотида муаммоси бўлган мактабларда ҳолат яхшилангунига қадар ўқишни вақтинча масофадан олиб борилишига рухсат берилди.

ЎзА