English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқлик таъминоти ва диспетчерлик маркази фаолиятлари ўрганилди
16:53 / 2025-12-10

Қорақалпоғистон Республикаси прокурори Ш.Аминов томонидан Нукус шаҳридаги марказий иссиқлик таъминоти ҳамда диспетчерлик марказининг қиш мавсумига шайлиги ўрганилди.

Жумладан, Нукус шаҳридаги “Коммунал иссиқлик маркази” масъулияти чекланган жамиятининг уй-жой ҳамда бино-иншоотларни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш, кўп квартирали уй-жойлар, ижтимоий соҳа ҳамда давлат муассасаларини марказлашган иссиқлик билан қамраб олиш имкониятлари билан танишилди.

Шундан сўнг, Нукус шаҳар электр таъминоти корхонасининг диспетчерлик хизмати ва авария бригадаларининг мавсумга шайлиги, захира материалларининг тўлиқ жамланганлиги ўрганилди.  

Шунингдек, фавқулодда ҳолатлар, электр тармоқларида юз берадиган авария ҳолатлари, узулишларни зудлик билан сифатли бартараф қилиб бориш юзасидан масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатма берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири