Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантиришдаги ҳамкорлик
10:33 / 2022-02-11

Иссиқлик таъминоти аҳолига қулай шарт-шароитлар яратишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу боис ушбу йўналишда замон талабларига жавоб берадиган тизимларни мустаҳкамлаш, халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш орқали соҳа ривожига эришиш долзарб масала. 

Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосари Қурбон Турсунов ISIB TURKISH HVAC&R'R – экспортчилар уюшмаси бошқарув кенгаши раиси Меҳмет Санал билан учрашди. 120 дан ортиқ мамлакатлар билан ҳамкорлик қиладиган мазкур уюшма ўз соҳасида зарур тажрибага эга ҳисобланади. 

Вазирлик тақдим этган маълумотга кўра, учрашувда томонлар соҳага давлат-хусусий шериклик лойиҳаси асосида инвестицияларни жалб этишнинг истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини иссиқлик билан узлуксиз таъминлайдиган, жиҳозларнинг эксплуатация даврини узайтирадиган, аҳолининг иссиқлик таъминоти хизматларига бўлган қўшимча харажатларини камайтирадиган, энергия самардорлиги юқори бўлган ёпиқ тизимга ўтказишнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш бўйича фикр алмашилди.  



Учрашув сўнгида иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича тажриба алмашиш ва ходимлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик лойиҳаларини ишлаб чиқишга келишиб олинди.   

М.Комилова, ЎзА