Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ: ёқилғини иқтисод қилиш бўйича режа 147,9 фоизга бажарилди
15:41 / 2025-01-20

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ, тизим корхоналарининг 2024 йилдаги фаолияти якунлари ва галдаги устувор вазифалар ижроси юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққан “Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Жўраев 2024 йилда амалга оширилган ишлар ва ютуқларга тўхталар экан, жорий йилдаги вазифалар ижросини таъминлаш янада катта масъулият талаб қилишини таъкидлади.  

Таҳлил қилинишича, “Иссиқлик электр станциялари” АЖ корхоналари томонидан 2024 йилда режа бўйича 29,1 миллиард киловатт соат электр энергияси ўрнига, амалда 31,9 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилган ва кўрсаткичлар 110 фоизга бажарилган.    

Шунингдек, корхоналар томонидан 11,1 миллион Гкал иссиқлик энергияси ишлаб чиқарилиб, тармоққа узатилган. 2024 йил якунига кўра, ёқилғини иқтисод қилиш бўйича режадаги 700,5 миллион метр куб ўрнига, амалда  1 миллиард метр куб табиий газ иқтисод қилиниб, режа кўрсаткичи 147,9 фоизга бажарилган.  

[gallery-21343]

Тадбирда электр энергияси иқтисоди бўйича режадаги 117,8 миллион киловатт соат ўрнига, амалда 163,5 миллион киловатт соат электр энергияси иқтисод қилинишига эришилгани ва режа кўрсаткичи 138,8 фоизга бажарилгани қайд этилди.  

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ бошқаруви раиси Баҳодир Жўраевнинг сўзларига кўра, Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 26 та лойиҳа асосида қиймати 58,9 миллиард сўм бўлган маҳсулотларни ишлаб чиқариш режалаштирилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 61,3 миллиард сўмга ёки 104,0 фоизга бажарилиши таъминланган.  

–Кооперация алоқаларини ривожлантириш бўйича 200 миллиард сўм бўлган кўрсатиладиган хизматлар ва маҳсулотлар харидини амалга ошириш кўзда тутилган бўлса, йил якуни билан ушбу кўрсаткич 209,4 миллиард сўмга ёки 104,7 фоизга бажарилди.  Маҳаллийлаштириш дастури ҳамда кооперация алоқалари ҳисобига импортни қисқартириш кўрсаткичи 20,1 миллион АҚШ доллари қийматида прогноз қилинган бўлиб, амалда 21 миллион АҚШ доллари иқтисод қилинди ёки режа 104,2 фоизга бажарилиши таъминланди, –деди Б.Жўраев.  

Жамият томонидан 2024 йилда барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан инвестиция лойиҳалари доирасида режа бўйича 616,94 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилиши мўлжалланган. Амалда бу 646,14 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бундай имконият эса ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг 104,7 фоизга бажарилишида муҳим омил бўлди.  

Йиғилиш якунида ҳар бир йўналиш бўйича режалар ўз вақтида бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари белгилаб олинди.  

Н.Зиёдуллаева,  

ЎзА