English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқ сувга бўлган эҳтиёж 100 фоизга таъминланади (+видео)
13:49 / 2023-10-29

Бугун дунёнинг барча давлатларида “яшил” энергетикага ўтиш, қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бошланган. Юртимизда қуёш, шамол ва гидро электр станцияларини ишга тушириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. “Навоий кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти бош энергетиги ўринбосари Икромжон Шукурулаев комбинатда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида қуйидагиларни гапириб берди:

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, комбинатда энергия самарадорликни таъминлаш бўйича техник ва ташкилий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Унга кўра, жорий йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий қилиш ҳисобига 54,7 миллион кВт/соат электр энергияси ҳамда 1,2 миллион м3 табиий газни тежаш белгиланган. Ўтган 9 ой давомида комбинатда 38 миллион кВт/соат электр энергияси тежашга эришилди.  

Бугунги кунда комбинатда жами 1450 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станциялари ишга туширилиб, ҳозир улар томонидан йилига 2,465 миллион кВт/соат қувватга эга электр энергияси ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, жорий йил якунига қадар яна режага қўшимча равишда 2000 кВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилади.  

Натижада комбинат маъмурий бинолариниг электр энергияга бўлган эҳтиёжининг 50 фоизидан ортиғи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобидан қопланади.  

Шу даврга қадар комбинатда жами 678 дона қуёш панелли ёритгич фойдаланишга топширилган. Жорий йилда ҳам яна қўшимча 1500 дона, яъни 616,3 минг кВт/соат қувватга эга ёритгич ўрнатилиши режалаштирган бўлиб, шундан ҳозирги кунда 1194 донаси ўрнатилди. Йил якунигача қуёш панелли ёритгичлар сони 2178 донага оширилиб, тежамкорлик йилига 913,2 минг кВт/соатга етказилади.

Айни пайтда инвестиция лойиҳаси асосида “Ауминзо-Амантой” кони яқинида 220 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станциясини қуриш бўйича Бирлашган Араб Амирликларининг “Tepelen Group Holding Limited” компанияси билан ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда. Фотоэлектр станцияси ишга туширилгач, йилига 374 млн. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш имконияти яратилади.  

Бундан ташқари, комбинат бўлинмаларини қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда иссиқ сув билан таъминлаш йўналишида ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кунда қуёш сув иситиш қурилмаларининг асосий бутловчи қисмларини комбинатда ишлаб чиқариш йўлга қўйилиб, қуёш сув иситгич қурилмалари таннархини 50 фоизгача арзонлаштиришга эришилди.

2023 йил учун белгиланган режага кўра, жорий йилда жами 3346 дона вакуумли қуёш сув иситиш қурилмасини ишлаб чиқиш ва ўрнатиш мўлжалланган. Шундан бугунги кунгача 2940 та қуёш сув иситиш қурилмаси ишлаб чиқарилиб, объектларга ўрнатилди. Йил якунига қадар аввалги йилларда ўрнатилганлари билан қуёш сув иситиш қурилмалари сони 4993 тага етказилади. Натижада келгуси йилдан бошлаб комбинат объектларининг иссиқ сувга бўлган эҳтиёжи 100 фоизга таъминланади. Бунинг ҳисобига йилига 1,7 миллион м3 табиий газ ва 15,8 миллион кВт/соат электр энергияси тежалади.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2ivx3Z3pHSE" title="Иссиқ сувга бўлган эҳтиёж 100 фоизга таъминланади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

ЎзА мухбири А.Бўриев ёзиб олди.