French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иссиқ сув ва иситиш хизмати учун тарифлар нархи ошади
18:36 / 2024-02-14

Veolia Energy Tashkent компанияси маълум қилишича, иситиш мавсуми якунлангач, иссиқлик таъминоти учун тарифлар нархи ошади.

Компания нарх-навонинг ошишини электр-энергия, газ, ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари, шунингдек, иссиқлик ишлаб чиқарувчи корхоналар учун харид қилинган иссиқлик энергияси нархларининг ошиши билан изоҳлайди. Тарифлар 2019 йилдан буён биринчи марта оширилмоқда. 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2024 йил 8 февралда бўлиб ўтган 97-сессиясида Veolia Energy Tashkent МЧЖ ХК хизмат кўрсатаётган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳолини иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун янги тарифларни белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Янги тарифлар 2023-2024 йил куз-қиш мавсуми расмий санаси тугаган кундан бошлаб кучга киради. 

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА