Иссиқхонанинг бир гектаридан 100 тоннагача ҳосил кутилмоқда
Бухоро туманидаги Сўфи Коргар маҳалласи ҳудудидаги “Элназар Шерназар” масъулияти чекланган жамияти қошидаги иссиқхона Корея технологияси асосида барпо этилган.
Бухоро туманидаги Сўфи Коргар маҳалласи ҳудудидаги “Элназар Шерназар” масъулияти чекланган жамияти қошидаги иссиқхона Корея технологияси асосида барпо этилган.

2 гектар ер майдонига эга замонавий иссиқхонада 21 минг донадан ортиқ “чинто” навли помидор кўчати парваришланмоқда. Баравж ривожланаётган экин айни пайтда гулга кирган. Омилкорлар бир гектар ердан ўртача 80-100 тонна ҳосил олишни мўлжалламоқда. Ҳосилнинг маҳаллий бозордан ортган қисми буюртма асосида хорижга экспорт қилинади.



