English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроилнинг Яманга ҳужуми қандай талқин қилинмоқда?
10:39 / 2025-09-14

Хусийлар назорати остидаги ҳудуд соғлиқни сақлаш идораси маълумот беришича, Исроил Яман пойтахти Саноага уюштирган охирги ҳаво ҳудуми туфайли камида тўққиз инсон ҳалок бўлган, 118 киши яраланган.

“Ал-Масира” телеканали хабарида бир зарба шаҳар марказидаги ҳарбий штаб нишонга олинса-да, ён-атрофдаги уйлар ҳам зарар кўргани айтилган.

Хусий нефть компанияси вакили ёнилғи тарқатадиган қўналға ҳужумга учрагани, натижада пойтахт шифохоналари таъминотига путур етгани таъкидланган.

Маҳаллий аҳоли ҳам Саноада кучли портлаш кузатилгани, осмонни тутун қоплаганидан гувоҳлик берди.

Исроил ҳозирча ушбу воқеага изоҳ бермади. Бинобарин, хусийларнинг ракета ва дрон ҳужумига жавобан, Яман ҳудуди аввал ҳам нишонга олинган.

Ҳусий ҳарбий мулозим Яҳё Сарий Исроил қирувчи самолётларига қарши ракеталар учирилганини маълум қилди. Гуруҳ етакчиси Маҳдий Ал-Машъат эса “жавоб муқаррар”лигини билдириб, Исроилни “ҳушёрликка” чақирди.

Сўнгги ҳужум бир неча кун олдин ҳусийлар Исроил жанубидаги аэропортни дрон билан ургандан кейин амалга оширилди. Қизил денгиздаги Исроил билан боғлиқ, деб ҳисобланган савдо кемаларига ҳам тез-тез ҳужум қилиб келинмоқда.

Дарвоқе, Яман бўйлаб ҳаво зарбаси Қатардаги кутилмаган, Исроил Ҳамаснинг Доҳа шаҳридаги музокарачи гуруҳи нишонга олингани билдирилган фожиа ортидан юз берди. Ҳодиса АҚШ иттифоқчиси бўлган давлат ҳудудида содир бўлгани сабабли, минтақада кескин норозилик келтириб чиқарди ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокара издан чиқиши хавфи кучайди.

Бу орада Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи Исроилга қарши санкция жорий қилиши ва эркин савдо битимини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилишини айтди. У Ғазодаги уруш келтириб чиқарган гуманитар инқирозда Европа “оғриқли ожизлик” ҳис этаётганини тан олди.

Мусулмон Зиё, ЎзА