Исроилнинг амалдаги бош вазири Биньямин Нетаньяху лавозимини тарк этиши мумкин
Исроилда мухолиф партиялар Нетаньяхунинг иштироки бўлмаган тарзда коалиция тузишга яқин турибди, дейилади “РБК”нинг “The Times of Israel” маълумотига таяниб тарқатган хабарида.
“Еш Атид” партияси етакчиси Яир Лапид Исроил президентини ҳукуматдаги ўзгаришлардан воқиф қилган.
Агар коалиция таркиби тасдиқланса, амалдаги бош вазир Биньямин Нетаньяху лавозимни тарк этади.
Мухолиф партияларнинг келишувига мувофиқ, 2023 йилгача “Ямин” партияси етакчиси Нафтали Беннет ҳукуматни бошқаради, кейин эса, 2025 йилгача Лапид унинг ўрнини эгаллайди.