Исроилликлар ҳукуматдан Ғазо секторида радикаллар томонидан гаровга олинганларни зудлик билан озод қилиш ва мамлакатда муддатидан олдин сайловлар ўтказиш бўйича келишув тузишни талаб қилиб, яна оммавий норозилик намойишларига чиқди. Бу ҳақда “Kazinform” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Энг йирик намойиш Тел-Aвив шарқидаги ҳукумат бинолари яқинида бўлиб ўтмоқда. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху идораси маслаҳатчиси Дмитрий Генделманнинг маълум қилишича, гаровга олинганларни озод қилиш бўйича музокараларнинг навбатдаги босқичи учун Исроил олий мартабали делегациясининг Қоҳирага сафари 25 августга мўлжалланган эди.

Aввалги маслаҳатлашувлар 15-16 август кунлари Доҳада бўлиб ўтган, шундан сўнг Миср, Қатар ва AҚШ қўшма баёнотларида музокаралар ижобий муҳитда ўтганини қайд этган. Маслаҳатлашувлар чоғида Қўшма Штатлар Қатар ва Миср кўмагида Хамас ва Исроил ўртасидаги келишмовчиликларни камайтирадиган таклифни тақдим этди.

Исроилда 2023 йил октябрь ойидан бери гаровга олинганларни озод қилиш бўйича митинглар ўтказиб келинади. Намойишлар Тель-Aвивдан ташқари мамлакатнинг Қуддус, Ҳайфа ва Кесария шаҳарларида ҳам бўлиб туради.
Исроилнинг сўнгги маълумотларига кўра, Ғазода 109 киши гаровда ушлаб турилибди. Aввалроқ Исроил мудофаа кучлари Хон Юнусда ўтказилган тунги операция чоғида гаровга олинган олти нафар исроилликнинг жасади топилгани ҳақида хабар берган эди.
ЎзА