Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Исроилда норозиликнинг янги тўлқини
09:41 / 2023-09-10

Ўн минглаб исроиллик кеча, шанба оқшомида бутун мамлакат бўйлаб ҳукуматнинг суд ислоҳотига қарши оммавий намойишда қатнашди. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.

Энг кўп одам ҳукумат бинолари жойлашган Тель-Авивнинг марказий кўчасида йиғилди. Демонстрантлар Исроил байроғини кўтариб олиб, ҳукуматга қарши шиорлар айтишган, “мамлакатда демократияни ҳимоя қилиш” талабини қўйишган.

Исроилда 36 ҳафтадан буён тўхтовсиз аксил ҳукумат акцияси давом этмоқда. Намойишлар мамлакатнинг аксарият шаҳарларида ташкил қилиняпти. Маҳаллий телевидениенинг “13-канали” хабарида айтилишича, бу гал Тель-Авивда 118 минг киши тўпланган.

Исроил парламенти 24 июлда суд ислоҳотининг биринчи қисмини тасдиқлаган. Ташкилотчилар таъкидлашича, бунга қарши муносабат билдирган мухолифат мазкур ислоҳот бекор қилинмагунча намойишни давом эттириш ниятида.